ЮНEСКО Бухородаги парк қурилишига муносабат билдирди
Ташкилот бу қурилишдан хавотирда эканини ёзган.

ЮНEСКО Бухородаги парк қурилишига муносабат билдирди. Унга кўра, ЮНEСКО Бухородаги Бутунжаҳон маданий мероси объектларининг буфер зонасида қурилишлар режасига нисбатан жамоатчилик томонидан билдирилаётган хавотирларни диққат билан кузатиб бормоқда.
Шунингдек, Ўзбекистондаги мутасаддилар Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциясига биноан бўйнига олган мажбуриятларини бажаришига умид қилиши айтилди.
ЮНEСКО ёдгорликларининг буфер зонасида кўп қаватли бинолар, анъанавий баландликдан ошиб кетадиган янги бинолар ҳамда саноат объектларини қуриш, ташқи реклама ва кичик меъморий шаклларни жойлаштириш тақиқланади.







