Жаҳон

Афғонистонда аномал совуқдан салкам 31 минг чорва нобуд бўлди

“Толибон” расмийлари биргина Балх вилоятида 11 418 бош қорамол нобуд бўлганини айтган.

Афғонистонда аномал совуқдан салкам 31 минг чорва нобуд бўлди

 

Афғонистоннинг етти вилояти: Балх, Панжшир, Сарпол, Фарёб, Саманган, Тахар ва Қандаҳорда кучли қор ва совуқ оқибатида 30 минг 858 бош қорамол нобуд бўлган. 

 

Расмийлар транспорт йўлларини қордан тозалаш, вилоятнинг чекка ҳудудларида қолган аҳолига чорва еми ва озиқ-овқат етказиб бериш ҳаракатларини бошлаган.

 

Панжширда эса кучли қор ёғиши ва совуқ ҳаво туфайли 10 та уй зарар кўрган, 100 бош қорамол нобуд бўлган. Сарпол, Фарёб ва Саманганда йўқотишлар сони камида 12 минг қорамол экани айтилмоқда. Тахарда 1670 бош, Қандаҳорда эса 5670 бош қорамол нобуд бўлган.

 

“Толибон” табиий офатларга қарши кураш вазирлиги матбуот котиби Жанан Саиқ ўтган 12 кун ичида мамлакатда кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқ туфайли камида 20 киши ҳалок бўлгани ва яна 14 киши жароҳатланганини айтди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда аномал совуқдан салкам 31 минг чорва нобуд бўлди | Zamon.uz