Жаҳон

Гаитида бандитлар 4 минг маҳбусни қамоқдан чиқариб юборди

Пойтахт Порт-о-Пренсда 1 400 га яқин маҳбус сақланаётган яна бир қамоқхонадан ҳам маҳбуслар қочиб кетган.

Гаитида бандитлар 4 минг маҳбусни қамоқдан чиқариб юборди

 

Гаити пойтахти Порт-о-Пренсда қуролли жиноий гуруҳ қамоқхонага бостириб кириб, 4 мингга яқин маҳбусни чиқариб юборди.

 

Гаити миллий қамоқхонасига ҳужум 2 март куни кечқурун, Гаити бош вазири бандитизмга қарши курашиш учун халқаро контингентни жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида Кенияга борганидан икки кун ўтгач содир бўлди. “Барбекю” лақабли бандит Жимми Шеризе бош вазир Арие Анрига қарши уруш эълон қилди.

 

У ҳужумлардан мақсад Гаити полицияси бошлиғи, ҳукумат вазирларини қўлга олиш ва Анрини ҳокимиятдан ағдариш эканини айтмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат Арнел Ремига кўра, қамоқхонада 4 минг маҳбусдан салкам 100 га яқин қолган. Гаитининг асосий қамоқхонасига қуролли тўдалар бостириб кириши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган, минглаб маҳбуслар қочиб кетган. Гаити ҳукумати тинчликка чақириб, вазиятни назорат остига олишга ҳаракат қилмоқда.

 

“Миллий полиция жамоат тартибини тиклаш учун қочиб кетган маҳбусларни топиш ва ушбу жиноий ҳаракатларни содир этган шахсларни, шунингдек, уларнинг барча шерикларини қўлга олиш учун барча чораларни кўрмоқда”, — дейилади Алоқа вазирлиги хабарида.

 

Le Monde нашрининг ёзишича, қуролли тўдалар мамлакатнинг асосий футбол стадионини ҳам эгаллаб, бир ходимни бир неча соатга гаровга олган. Бандитлар ҳужуми пайтида Гаитида интернетга кириш чекланган, чунки тартибсизликлар пайтида оптик толали алоқа узилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Гаитида бандитлар 4 минг маҳбусни қамоқдан чиқариб юборди | Zamon.uz