Сирдарёдаги автомобиль бозори ҳозирча ҳеч қаерга кўчирилмайди
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Сирдарёнинг Мирзаобод туманидаги автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилиб, унинг ўрнига "дом" қурилиши хабар қилинганди. Аммо бозорга айлантирилиши керак бўлган янги ҳудуд талабга жавоб бермагани аниқланиб, бозорни кўчириш ишлари кечиктирилди.
Унга кўра, туманнинг "Наврўз" маҳалласида жойлашган ҳафтанинг фақатгина ҳар шанбасида фаолият юритувчи автомобиль бозорини бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилган. Унинг ўрнида 6 та арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жой қурилади.
Туман ҳокимлиги, автобозор шу ҳафтадан халқаро аҳамиятдаги А-373 "м-39 автойўли – Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон ва Андижон орқали Ўш" автомобиль йўлининг 15 километридаги "Анор сотиш ва аҳолига бошқа маиший хизматлар кўрсатиш мажмуаси" ҳудудида иш бошлашини маълум қилди.
Аммо вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бозорга айлантирилиши керак бўлган янги ҳудуд талабга жавоб бермаганлиги боис бозорни кўчириш ишлари кечиктирилганини эълон қилди.
Келтирилишича, ҳудудни тартибга келтириш лозим. Бу эса ўз ўрнида вақт талаб этади. Аниқ муддатлар маълум бўлиши билан бу борада қўшимча ахборот берилади.







