Ҳиндистонда робот-ўқитувчи яратилди
У сунъий интеллектга асосланган бўлиб, ўқувчиларнинг саволларига бемалол жавоб бера олади.

Ҳиндистонда мамлакатнинг сунъий интеллектга асосланган биринчи робот-ўқитувчиси яратилди. У Керала штатида (мамлакат жанубида) жойлашган мактабда дарс беради.
Яратувчилар ўзларининг ихтироларига «Ирис» деб ном беришди. У синфда ғилдиракларда ҳаракатланади ва ўқувчилар билан учрашганда қўлини чўзади. Робот турли саволларга жавоб ҳам бера олади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин келажакда робот ўқитувчиларидан фойдаланиш кўлами ҳозирча номаълум. Аммо Ирисни жалб қилиш тажрибаси таълимнинг келажаги ҳақида тасаввур беради, бу ерда сунъий интеллект катта роль ўйнайди.







