Ким Чен Ин армиянинг асосий базасига борди
У ҳарбий қисмларнинг амалий машғулотларини кўздан кечирган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 6 март куни мамлакатнинг ғарбий қисмида тезкор машғулотлар ўтказиш учун Корея Халқ армиясининг асосий базасига ташриф буюрди. Давлат раҳбари у ерда ўқув базаларини кўздан кечирди ва ҳарбий қисмларнинг амалий машғулотларини назорат қилган.
Шимолий Корея етакчисига WPK Марказий қўмитаси котиби, партия Марказий ҳарбий қўмитаси раиси ўринбосари Пак Чонг Чон ҳамроҳлик қилди.
“Ким Чен Ин тезкор машғулотлар учун асосий базанинг жиҳозлари ва турли ўқув майдончаларини батафсил кўздан kechirdi... У кузатув пунктига кўтарилди ва у ерда бўлинмаларнинг ўша кундаги амалий машғулотлар режаси ҳақида ҳисобот олди ва назоратни амалга оширди", - дея хабар беради KCNA.







