Франция ва Молдова мудофаа шартномаси имзолади
Париж, шунингдек, Молдовага турли соҳаларда сармоя киритмоқчи.

Шартнома Франция ҳарбий вакилининг Молдовага жойлаштирилишини, шунингдек, қуролларни тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича ҳамкорликни ўз ичига олади.
Париж, шунингдек, Молдова энергетика, табиий ресурслар ва темир йўл транспорти лойиҳаларига сармоя киритишга ваъда берди.
"Франция Молдованинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этади", — дея таъкидлади Макрон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кишинёв ҳукумати билан келишмовчиликлар фонида Молдова таркибидаги Гагаузия мухторият ва тан олинмаган Днестрбўйи Республикаси ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилгани хабар қилинганди.







