Ҳиндистонлик бола заҳарли илонни еб юборди
У кобрадан кейинги энг заҳарли илон ҳисобланади.

Ҳиндистоннинг Бихар штатида яшовчи беш ёшли бола заҳарли илонни еб, касалхонага тушди.
Боланинг онасининг сўзларига кўра, ўғли дўсти билан ўйнаб юрган вақтда ўлик ҳинд краитини топиб олишган. Улар судралувчини қовуриб, катталарга билдирмасдан ейишга қарор қилишган.
Уйга қайтгач, она боласидан илон ҳақида сўраган, лекин у қўрқиб кетиб ҳеч нарса демаган. Бироз вақт ўтгач, бола ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва касалхонага ётқизилган. Шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Маълумот учун, ҳинд краитлари кобрадан кейинги энг заҳарли илон ҳисобланади, уларнинг чақиши ҳалокатли якунланиши мумкин.
Аввалроқ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида яшовчи шахс уни чаққан заҳарли илонни еб қўйганди, шундан сўнг у ҳам касалхонага ётқизилган.







