“Нетаняҳу фойдадан кўра зарар келтирмоқда”
Жо Байден Исроил Бош вазирини танқид қилди.

АҚШ президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу фаолиятини танқид қилиб, мамлакатга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтираётганини айтди.
"Нетаняҳу Исроилни ҳимоя қилиш ва ҲАМАСга қарши кураш ҳуқуқига эга, аммо бу чоралар натижасида ҳалок бўлаётган бегуноҳ инсонлар ҳақида ҳам кўпроқ ўйлаши керак", — деди Қўшма Штатлар етакчиси.
У, шунингдек, Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилиш учун Бенямин Нетаняҳу билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди.







