Германия Ғазога инсонпарварлик ёрдами юбормоқчи
У ҳаво орқали жўнатилади.

Германия Иордания билан биргаликда Ғазога ҳаво орқали гуманитар ёрдам етказишда иштирок этишини эълон қилди.
Операцияда Бундесвернинг C130 транспорт самолётидан фойдаланилиши мумкин. Гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини шу ҳафтанинг охирида етказиб бериш режалаштирилган.







