Жаҳон

Тожикистонда совуқ туфайли 15 киши вафот этди

ОАВнинг ёзишича, 2023-2024 йилги қиш ойларида совуқ туфайли 15 киши вафот этди.

Тожикистонда совуқ туфайли 15 киши вафот этди

Охирги воқеа 5 мартга ўтар кечаси содир бўлган, исинишга уриниб печка ёққан уч оила аъзоси ис газидан вафот этган. Душанбеда эса 2 март куни худди шундай шароитда 4, 3 ва бир яшар болалар ўлими қайд этилган. 

 

Воқеа жойини дастлабки кўздан кечириш натижасида ёнғинга радиатор (иситгич) сабаб бўлгани аниқланган. Бундан бир неча кун аввал, 27 февралдан 28 февралга ўтар кечаси Душанбе шаҳрининг Фирдавсий туманида бир оиланинг олти нафар аъзоси ис газидан вафот этган.

 

2023 йилда 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси Душанбенинг Исмоили Сомоний туманида яна бир оила худди шундай фожиани бошидан кечирган, жумладан, 42 ёшли аёл ва унинг икки қизи ўз уйида ис газидан заҳарланган ҳолда топилган.

 

Бундай фожиалар айниқса электр таъминоти тартибсиз ёки беқарор бўлган шароитларда асосан иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш туфайли содир бўлмоқда, — дейди Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси матбуот маркази раҳбари Умеда Юсуфий.

 

Унинг сўзларига кўра, бу ҳодисалар иситиш мосламалари ва печкалардан хавфсиз, тўғри фойдаланиш бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш зарурлигини кўрсатади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.