Дания аёлларни ҳарбий хизматга чақирмоқчи
Янги ўзгаришлар 2026 йилдан жорий қилинади.

Дания ҳарбий хизматга чақирув муддатини узайтириш, аскарлар сонини ошириш ва аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий этишни режалаштирмоқда.
Дания вазири ёш аёллар ва эркаклар ҳарбий хизматга мутлақо тенг шартлар асосида жалб этилишини айтди. “Жинсидан қатъи назар, барча ёшлар ҳарбий хизматга чақирилади”, - дея тушунтирди у.
Ҳозирда Дания фуқаролари ихтиёрий равишда армияда хизмат қилишлари мумкин. Ҳукумат томонидан таклиф қилинган ўзгаришлар 2026 йилдан кучга киради.
Дания, шунингдек, ҳарбий хизмат муддатини тўрт ойдан 11 ойгача оширишни, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг умумий сонини 4,7 минг нафардан 5 минг нафарга оширишни режалаштирмоқда.







