Наврўзда кинотеатрларда бепул фильмлар намойиш этилади
Уларнинг намойиши 18 – 24 март кунлари бўлиб ўтади.

Наврўз муносабати билан Кинематография агентлиги миллий фильмларнинг бепул намойишини тақдим этмоқда.
Байрам кунлари "Яша, хотин", "Осмондаги болалар-3", "Абдулла Орипов", "Пулинг бўлса...", “Орзулар қанотида” каби фильмларнинг намойиши бўлиб ўтади.
Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган фильмларнинг кинотеатрлардаги намойиши 18 – 24 март кунлари ўтказилади.







