Нетаняҳу ЦАХАЛнинг Рафаҳга ҳужумини кейинга қолдирди
У Шольц билан учрашувдан сўнг шу қарорга келган.

У мамлакат мудофаа кучларининг Ғазо секторидаги Рафаҳга аввалроқ эълон қилган ҳужумини тинч аҳоли шаҳарни тарк этмаганлиги сабабли кечиктиришга тайёрлигини маълум қилди.
Германия канцлери Бинямин Нетаняҳу билан учрашувда Исроилни узоқроқ муддатга ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга чақирди ва сўнгги ойларда юз минглаб фаластинликлар кўчирилган Ғазо сектори жанубига Исроилнинг қуролли ҳужуми оқибатларидан огоҳлантирди.
Шунингдек, канцлер минтақага инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ҳажмини оширишни ҳам талаб қилган.
"Биз фаластинликларнинг очликдан ўлишини жимгина кузатиб туролмаймиз", — дея таъкидлади Шольц.







