Жаҳон

Энди қон тести орқали юрак хуружини аниқлаш мумкин

Британиялик олимлар бу бўйича тадқиқот ўтказишди.

Энди қон тести орқали юрак хуружини аниқлаш мумкин

Оксфорд университети олимлари юрак етишмовчилигидан ўлиш хавфи юқори бўлган одамларни аниқлашнинг янги усулини ишлаб чиқди. Бунинг учун улар қон тестидан фойдаланишни таклиф қилишди.

 

Тадқиқотда тадқиқотчилар турли даражадаги юрак етишмовчилиги бўлган 800 дан ортиқ одамларнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Беморлардан қон намуналари, шунингдек, қон босими ўлчовлари ва экокардиёграмлар олинди.

 

Олимлар нейропептид Й (НПЙ) деб номланган оқсилга эътибор қаратдилар. Ушбу протеин миқдори юқори бўлган одамларда уч йил ичида юрак хуружидан ўлиш хавфи бошқаларга қараганда 50 фоиз га юқори бўлган.

 

Нейропептид Й - стресс гормони. У юрак-қон томир тизимининг нейронларида топилган. Олимларнинг фикрича, тана ҳаддан ташқари стрессга жавобан уни ажратишни бошлайди.

 

Гормон юрак ритмининг бузилишига олиб келиши ва юрак мушакларидаги кичик қон томирларининг ёпилишига олиб келиши мумкин. Натижада юрак стрессни кучайтира бошлайди.

 

Олимларнинг қайд этишича, янги усул хавф остида бўлган одамларни олдиндан аниқлаш ва ўз вақтида даволаш имконини беради.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.