Дунё аҳолиси кескин камайиши кутилмоқда
Бу ҳолат вабо пандемияси даврида кузатилганди.

Келгуси ўн йилликларда дунё аҳолиси туғилиш кўрсаткичларининг кескин пасайиши туфайли 14-асрдаги Қора ўлим пандемиясидан кейин биринчи марта камайишни бошлайди. Бу ҳақда Telegraph газетаси хабар бермоқда.
Газетанинг эслатишича, 14-асрда юзага келган вабо пандемияси натижасида дунё аҳолиси 400 миллиондан 350 миллион кишигача, Европа аҳолиси эса тахминан учдан бир қисмга қисқарган. Қайд этилишича, бу тарихда сайёра аҳолисининг камайиши қайд этилган ягона даврдир.
“Дунё аҳолисининг туғилиш даражаси кескин пасайиши туфайли Қора ўлимдан кейин биринчи марта қисқариши кутилмоқда”, деб ёзади газета.







