Жаҳон

АҚШ Россияни терактлар ҳақида огоҳлантирган

Бироқ Путин буни шантаж деб ҳисоблаган.

АҚШ Россияни терактлар ҳақида огоҳлантирган

АҚШ маълумотларига кўра, "Crocus City Hall"даги теракт ИШИДнинг Хуросон бўлими томонидан амалга оширилган.

 

"Америкада ИШИДнинг Россиядаги фаоллашуви ҳақида олдиндан разведка маълумотлари мавжуд эди. Биз, тахминан, ўтган йилнинг октябридан буён бу тўғрисида маълумот олаётгандик", — дейди америкалик амалдорлардан бири The New York Times газетасига берган интервьюсида.

 

"АҚШнинг Москвадаги элчихонаси 7 март куни терактлар эҳтимоли ҳақида гапирганди, бу АҚШ разведкасининг Россиядаги ИШИД фаолияти ҳақидаги маълумотларига асосланган эди", — дея тасдиқлади Washington Post манбалари. Америка матбуотига кўра, Қўшма Штатлар, ушбу баёнотлардан ташқари, Россия расмийларини шахсан ҳам огоҳлантирган.

 

Маълумот учун, бундан бир неча кун аввал бир қатор хорижий мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Швеция, Канада ва Болтиқбўйи элчихоналари Москвада терактлар эҳтимоллари ҳақида огоҳлантириш эълон қилган эди.

 

3 кун олдин Путин ушбу баёнотларни "очиқдан-очиқ шантаж" ва "Россия жамиятини беқарорлаштиришга уриниш" деб атади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

АҚШ Россияни терактлар ҳақида огоҳлантирган | Zamon.uz