Москвада барча оммавий тадбирлар бекор қилинди
Бу ҳақда пойтахт мери маълум қилди.

Москвада дам олиш кунларига белгиланган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда пойтахт мери Сергей Собянин ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
"Дам олиш кунлари Москвадаги барча спорт, маданий ва бошқа оммавий тадбирларни бекор қилишга қарор қилдик. Ушбу чорани тўғри тушунишингизни сўрайман", – деб ёзган Собянин.







