“Улар ҳар доим бошқаларни айблайди”
Зеленский Москвадаги терактга муносабат билдирди.

Украина президенти Владимир Зеленский “Crocus City Hall”даги ҳужумга муносабат билдирди. У Путин содир бўлган воқеа учун жавобгарликни бошқа бировга ўтказишга уринаётганини айтди.
“Улар ҳар доим бошқаларни айблайди. Даҳшатли воқеа содир бўлди. Путин Россия фуқаролари билан мулоқот қилиш, уларга мурожаат қилиш ўрнига, бир кун жим турди. Путин мазкур воқеада Украинани алоқадорлигини кўрсатиш ҳақида ўйлаган”, — деди Украина етакчиси.
Зеленский Путин яна бир нечта шунга ўхшаш ҳодисалардан ўзининг шахсий ҳокимияти мақсадида фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкинлигини қўшимча қилган.







