Қозоғистонда поезд ҳалокатга учради
8 та вагон рельсдан чиқиб кетган.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юк поезди ҳалокатга учраб, 8 та вагон рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун эрталаб Шалқар – Жем участкасининг "Қовилжир" станциясида 58 та вагондан 8 таси рельсдан чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда темирйўлда реставрация ишлари олиб борилмоқда.







