Ўзбекистон

Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси билан учрашди

Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси билан учрашди

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

 

Сўнгги йилларда ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизга Шинжон-Уйғур автоном райони, Шенси, Шандун, Сзянсу, Сзянси, Анхой ва бошқа провинциялар раҳбарлари ташриф буюрди.

 

Мулоқот давомида мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, шу билан бирга, инвестисия, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"