Жаҳон

АҚШ террорчилик таҳдидининг Россия томонидан рад этилганидан афсусда

Бундан ташқфри АҚШ террорчилик таҳдидлари бўйича Россия билан маълумот алмашишда давом этади.

АҚШ террорчилик таҳдидининг Россия томонидан рад этилганидан афсусда

Қўшма Штатлар юзага келаётган террорчилик таҳдидлари ҳақида Россия ҳукумати билан маълумот алмашишда давом этади. 

 

«Бир ҳафта олдин ИШИД-Хуросон россиялик юзлаб беайб фуқароларга қарши шафқатсиз ва ваҳший террорчилик ҳужумини амалга оширди. Мен Америка Қўшма Штатлари терроризмнинг барча кўринишларини сўзсиз қоралашини аниқ айтмоқчиман», деди Линн Трейси элчихона баёнотида.

 

Элчи «Россиянинг бир қанча амалдорлари» март ойи бошида АҚШ расмийлари Россия разведка идораларига ИШИД таҳдидлари юзасидан тақдим этган маълумотларни бузиб талқин қилгани ва «очиқ-ойдин рад этганидан» афсусда эканини айтди.

 

«Фактлар шундан иборатки, Россия расмийларига берилган ёзма маълумотлар аниқ, ўз вақтида ва ишончли бўлган. Биз кўп йиллар давомида Россия расмийлари билан таҳдид маълумотларини баҳам кўрдик ва шундай қилишда давом этамиз. Шунингдек, биз Россия ҳукуматининг «Крокус Сити Холл» ҳужумини тергов қилишда ёрдам сўраб юборган сўровларига жавоб беришда давом этамиз»,— деди Трейси.

 

Элчи таъкидлаганидек: «ИШИД-Хуросон» ўтган ҳафта «Крокус Сити Холл»га уюштирилган даҳшатли ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. «ИШИД-Хуросон» бутун дунё разведка идораларига ваҳшиёна ва зўравонлик ҳаракатлари, жумладан, 2022 йилда Россиянинг Кобулдаги элчихонасини портлатиш каби ҳужумлар тарихига эга террорчи ташкилот сифатида яхши танилган».

 

У, шунингдек, рус халқи терактдан кейин нормал ҳаётга қайтиш учун куч топишига умид билдирди.

 

«Ҳеч нарса ўтган ҳафтадаги воқеаларнинг фожиали моҳиятини ўзгартира олмайди ёки ҳалок бўлганларни ортга қайтара олмайди. Ва биз чин дилдан умид қиламизки, рус халқи тинчликка эришади ва келгуси бир неча кун ва ҳафталарда яшашни давом эттириш учун кучини тиклайди»,— деди Трейси.

 

«Ушбу даҳшатли фожиадан қайғу чекаётган ва жабр кўрган ҳар бир инсон билан юрагимиз бирга. Россия бугун ниҳоятда оғир ва оғриқли вақтни бошдан кечираётганини тушунамиз», дейилади элчи баёнотида.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ террорчилик таҳдидининг Россия томонидан рад этилганидан афсусда | Zamon.uz