Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича ҲАМАС билан музокараларга қайтмоқчи
Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Ёав Галант Ғазо секторидаги жангларни тўхтатишга “маънавий ҳаққи” йўқлигини айтганди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил делегациясининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи билан музокараларга қайтишини маъқуллади.
“Нетаняху Моссад разведка бошқармаси директори ва Бош хавфсизлик хизмати раҳбари билан суҳбатлашди ва яқин кунларда Доҳа ва Қоҳирада музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказишни маъқуллади”, — дейилади телеканал лавҳасида.
“Ғазо секторида гаровга олинганлар қолаётган пайтда урушни тўхтатишга маънавий ҳаққимиз йўқ. Ғазо секторида ҳал қилувчи ғалабага эриша олмаслик бизни шимолдаги урушга яқинлаштириши мумкин”, — деди Галант.







