“Тинч аҳолига ҳужумлар бошқа такрорланмайди”
Нетаняху Ғазода бегуноҳ одамларга ҳужум қилинганини тан олди.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо секторида гуманитар хизматчиларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳарбийлар Фаластин анклавидаги тинч аҳолига “бехосдан” ҳужум қилганини тан олди ва келажакда бундай воқеалар содир бўлмаслигига ишонтирди.
“Афсуски, охирги куни қўшинларимиз Ғазо секторида бегуноҳ одамларга беихтиёр зарба берган фожиали ҳодиса рўй берди, бу урушда содир бўлади, биз буни синчиклаб текширамиз, ҳукуматлар билан алоқадамиз ва бу бошқа бўлмайди”, - деди Бош вазир.







