Спорт

38 жамоа орасида иккинчи ўрин

Парадзюдочиларимиз Анталия Гран-Присида муваффақиятли иштирок этишди.

38 жамоа орасида иккинчи ўрин

 

1-2 апрель кунлари Туркияда парадзюдо бўйича Анталия Гран-Приси ўтказилди. Халқаро турнирда дунёнинг 38 мамлакатидан 200 дан зиёд полвонлар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун татамига тушишди.

 

 

Параспортчилар учун муҳим рейтинг очколарини берувчи мазкур турнирнинг дастлабки кунида Ж2 классида 60 кг вазнда Шерзод Намозов ва 73 кгда Учқун Қуронбоевлар барча рақибларини имкониятсиз қолдириб шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.

 

Навбатдаги кун беллашувлари ҳам вакилларимиз учун омадли ўтди. Жумладан 90 кггача бўлган вазн тоифасида Даурхон Кароматов навбатдаги олтин медални жамоа ҳисобига қўшиб қўйган бўлса яна бир полвонимиз 90 кгдан оғир вазндаги спортчилар ўртасида Аловудди Жўрақулов бронза медалига эга чиқди.

 

 

Халқаро турнир якунларига кўра умумжамоа ҳисобида, 38 мамлакат вакиллари орасида парадзюдочиларимиз Чин ўлкаси вакилларидан кейин иккинчи поғонани банд этди. Кучли учликни Бразилия жамоаси якунлаб берди.

custom img

ПСЖ Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолиб бўлди

Финалда “Арсенал” билан дуранг (1:1) қайд этган парижликлар пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида устун келди.

custom img

Футзал бўйича 2025-26 — йилги мамлакат чемпионати якунланди

Мавсум ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан Нью-Йорк етиб борди

Миллий терма жамоа мундиал олдидан 1 июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

custom img

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлуб бўлди

Боксчи WBA Regular камари учун англиялик Жек Каттераллга қарши жангда ютқазди.

custom img

Лионел Месси миллиардерлар рўйхатига киритилди — Bloomberg

Футболчининг бойлиги 1 миллиард доллардан ошгани маълум қилинди.

custom img

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетмоқда

У 2016 йилдан буён “Манчестер Сити”ни бошқариб келган ва 20 та йирик совринни, жумладан 6 та Англия чемпионлигини қўлга киритган.

custom img

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Мусобақа жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.

custom img

“Арсенал” 22 йиллик танаффусдан сўнг Англия чемпионига айланди

Бу “Арсенал” тарихидаги 14-чемпионлик унвони бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"