Тайванда кучли зилзила содир бўлди
Зилзила 7 магнитудан ошгани қайд этилган.

Тайванда иккита кучли 7,5 ва 6,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Япония метеорология агентлиги маълум қилди.
Чина Тимес нашри Тайван метеорологларига таяниб, зилзилалар 7,2 ва 6,5 магнитудани ташкил этганини ёзмоқда. Кучли силкиниш Тайваннинг шарқий соҳилидаги Хуалян шаҳрида сезилган. Ҳодиса оқибатида биноларга зарар етган, қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ. Бироқ Реутерс нашри камида бир киши ҳалок бўлгани, 50 дан ортиқ киши жароҳатланганини ёзмоқда. Рақамлар вазиятдан келиб чиқиб, ошиши мумкин. Зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда аллақачон қутқарувчилар ишламоқда.
Таъкидланишича, бу сўнгги 25 йилда кузатилган энг кучли зилзила ҳисобланади — 1999-йил 21-сентябрда оролда 7,3 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Европа–Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, биринчи зилзила (7,4) Тошкент вақти билан 04:58 да, иккинчиси эса (6,5) 5:11 да yuz bergan. Кейин 4,4 ва 5,7 баллгача ер силкинишлари қайд этилган.







