Японияда 6 балли зилзила юз берди
Ер селкиниши сабаб АЭС тўхтаб қолган.

Япониянинг шимоли-шарқий соҳилларида кучли зилзила содир бўлди. Унинг магнитудаси 6,0 баллни ташкил этган ва цунами хавфи эълон қилинмаган. Бу ҳақда мамлакат миллий метеорология бошқармаси хабарида айтилади.
Мутахассисларнинг фикрича, сейсмик ҳодиса эпицентри Фукусима префектураси ҳудудида жойлашган бўлиб, манба океан тубида 40 км чуқурликда бўлган. Мияги префектурасидаги Онагава атом электр станцияси тўхтаб қолган ва Фукусима-1 АЭСда фавқулодда вазиятлар қайд этилмаган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.







