Жаҳон

Қуръонни ёқиб юборган шахс Норвегияда қўлга олинди

У ўтган йил июнда муқаддас китобни омма олдида ёқиб юборганди.

Қуръонни ёқиб юборган шахс Норвегияда қўлга олинди

Швецияда Қуръонни ёқиб юборган Салван Момика Норвегияда қўлга олинди ва Швецияга депортация қилинади.

 

Осло суди маълум қилишича, «барча расмий ва амалий чоралар кўрилгач, депортация амалга ошади».

 

Момика 28 март куни Норвегия полицияси томонидан ҳибсга олинганди. Швецияда яшаш ҳуқуқига эга аслида ироқлик муҳожир Салван Момика ўтган йил 27 июн, Қурбон ҳайитининг биринчи кунида Стокголм шаҳридаги бош масжид олдида муқаддас Қуръон китобини омма олдида ёқиб юборган эди. Август ойида бу ишини ироқлик бошқа бир муҳожир Салван Нажем билан биргаликда яна такрорлаганди.

 

Ушбу қилмишлар мусулмон мамлакатларининг кескин норозилигига сабаб бўлиб, Швециянинг ўзида минглаб одамлар норозилик намойишларига чиқди. Туркия Швециянинг НАТОга аъзолик учун аризасини рад этиш билан тахдид қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Қуръони карим ёқиб юборилганини кескин қоралади.

 

2023 йилнинг октябрида Швеция муҳожирлик масалалари органи Момикага берилган яшаш ҳуқуқи муддатини узайтирмасликка қарор қилди, чунки у бошпана беришни сўраб ёзган аризасида ёлғон маълумотларни киритган. Аввалроқ, унга Қийноқларга қарши конвенция асосида мамлакатда қолишига рухсат этилган эди.

 

2024 йил февралида Момика Швеция муҳожирлик бошқармаси уни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида чиқарган қарор устидан  Швеция муҳожирлик масалалари судига апелляция берган, аммо рад жавобини олганди. Суд қарори уни Швецияда яшаш ҳуқуқидан мосуво қилади. Бундан ташқари, унинг мамлакатга беш йилгача кириши тақиқланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қуръонни ёқиб юборган шахс Норвегияда қўлга олинди | Zamon.uz