Япония Россияга қарши янги санкциялар киритди
Бир қатор маҳсулотлар энди Россияга етказиб берилмайди.

Япония Савдо вазирлиги Россияга етказиб берилиши тақиқланадиган янги тоифадаги саноат маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.
Санкциялар литий-ионли аккумуляторлар, газ қувурлари, автомобиллар учун мотор мойлари, термостатлар, нитроцеллюлоза маҳсулотлари ва ёғочга ишлов берувчи машиналарни ўз ичига олади. Буларнинг барчасини 17 апрелдан бошлаб Россияга етказиб бериш тақиқланади.
Бундан ташқари, Япония 10 майдан бошлаб Россиядан олмос импортини тақиқлайди, саноатда фойдаланиладиган олмослар бундан мустасно.







