Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон чегарасида жамланди
Бу ҳақда Озарбайжоннинг Axar.az ахборот порталида маълумот пайдо бўлди.

Арманистон қуролли кучларини Озарбайжон билан чегарадаги Зангезур йўналишида жамламоқда.
Озарбайжон оммавий ахборот воситалари чегара яқинида гумон қилинаётган арман ҳарбий техникалари тўпланиб қолгани ҳақидаги тасвирларни эълон қилди
“Арманистон армиясининг ҳаракати Озарбайжон ва Арманистоннинг шартли чегарасида кузатилмоқда”, — дейилади нашрда.
Аввалроқ, Қўшма Штатлар Арманистонга 65 миллион доллардан ортиқ ёрдам бергани хабар қилинганди.







