"Crocus"даги терактга алоқадор 11-шахс ҳибсга олинди
Тергов уни терактга тайёргарликда иштирок этган дея ҳисобламоқда.

Тожикистон фуқароси Муҳаммад Зоир Шарипзода "инсон ўлимига сабаб бўлган теракт содир этишда" айбланяпти. Тергов Шарипзодани "Crocus City Hall"да терактга тайёргарликда иштирок этган дея ҳисобламоқда.
"Мазкур суд иши ҳақида бошқаларидан фарқли ўлароқ, журналистларга олдиндан хабар берилмаган. Москванинг Басманний суди тергов талабига биноан Муҳаммад Зоир Шарипзодага нисбатан 2024 йил 22 майга қадаp қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади", деб ёзади Медиазона.







