Энди Тожикистон фуқаролари Туркияга виза билан киради
Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдўғон фармони эълон қилинди.

Туркия доимий хорижий паспортга эга Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди.
Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ҳукуматнинг расмий газетаси "Resmi gazete"да чоп этилган фармонида айтилган.
“Тожикистоннинг оддий чет эл паспортига эга бўлган фуқаролари учун Туркияга саёҳат қилишда визасиз режимни бекор қилишга қарор қилинди”, — дейилади ҳужжатда.
Мазкур чора “Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисида”ги қонун асосида қабул қилинган. Қарор газетада эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Илгари Тожикистон фуқаролари Туркияга саёҳат мақсади туризм бўлса ва қолиш муддати 90 кундан ошмаса, визасиз бориши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойи бошида Истанбулда Тожикистон фуқароси ва Қирғизистон фуқароси террорчилик актини тайёрлашда гумонланиб қўлга олинган эди.








