Қирғизистонлик фуқарода вабо аниқланди
Ҳозирда у билан алоқада бўлганлар шифохонага ётқизилган.

Деҳлидан Олмаотага учаётган самолёт йўловчисида вабо аниқланди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қирғизистон фуқароси ўз ватанига Қозоғистон орқали кетаётган бўлган. Санитария шифокорлари уни кўрикдан ўтказганда йўловчига вабо ташхисини қўйилган.
Ҳозирда бемор ва у билан алоқада бўлган йўловчилар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Парвоздаги бошқа йўловчиларга аломатлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинган.







