Жаҳон

Қозоғистонда йирик сув тошқини кузатилмоқда

10 та вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қозоғистонда йирик сув тошқини кузатилмоқда

Айни кунларда мамлакат аҳолиси сўнгги 80 йилдаги энг йирик табиий офат билан курашмоқда. Сув тўғонининг бузилиши ва бунинг оқибатида юзага келган тошқинлар туфайли бутун шаҳарлар сув остида қолган, 10 та вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

 

Бугун, 6 апрель куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев сув тошқини туфайли юзага келган мураккаб вазият муносабати билан мамлакат халқига мурожаат йўллади. 

 

“Кўп йиллардан буён кузатилмаган табиий офат юз берди. Эҳтимол, бу ўз кўлами ва оқибатлари бўйича сўнгги 80 йилдан ортиқ вақтдаги энг йирик офатдир”, — деди президент.

 

Тоқаев ҳукуматга зудлик билан янги намунавий уйлар қуриш ёки мавжуд уй-жойларни реконструкция қилиш бўйича махсус режа тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, сув тошқини бошланганидан бери 3171 та хусусий турар-жой биноси ва 179 та ҳовли ҳудуди сув остида қолган. 46 мингдан ортиқ киши қутқарилган ва эвакуация қилинган, уларнинг тахминан 15 минг нафари болалар. Фавқулодда қутқарув ишларига 8,6 мингдан ортиқ киши жалб этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда йирик сув тошқини кузатилмоқда | Zamon.uz