Британия Бош вазири ўзгариши мумкин
Бу май ойидаги сайлов натижаларига боғлиқ.

Буюк Британияда ҳокимият тепасида бўлган Консерватив партия 2 май куни бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг бош вазир Риши Сунакни алмаштириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Bloomberg нашрининг ёзишича, Консерватив партиянинг таниқли аъзолари ушбу сайловларда мағлуб бўлиши мумкин. Бундай вазиятда айниқса Риши Сунак қийин аҳволда қолади.
Агар Консерваторлар мағлуб бўлса, Жамоатлар палатаси етакчиси Пенни Мордoнт партияга кейинги сайловларга қадар бошчилик қилиши мумкин.







