Исроил Ғазо жанубидан аскарларини олиб чиқиб кетди
Ҳозирда у ерда фақат битта бўлинма қолган.

Исроил армияси якшанбага ўтар кечаси Ғазо сектори жанубидан барча бўлинмаларини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.
Хабар қилинишича, Ғазо жанубида фақат битта ЦАХАЛ бригадаси қолган, улар Исроил жанубини Ғазо сектори қирғоқлари билан боғловчи йўлак хавфсизлигини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа вазирлиги Эронга нисбатан юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай сценарийга жавоб беришга тайёрлиги маълум қилинди.







