НАТО Украина учун жамғарма ташкил қилмоқчи
Жамғарма 100 миллиард долларни ташкил этиши кўзда тутилган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳафта баъзи мамлакатлар иккиланишига қарамай, жамғарма яратилишига ишончи комил, чунки узоқ муддатли ёрдам ҳозир ва урушдан кейин мамлакатнинг тикланиши учун жуда муҳимдир.
«Уруш тез орада тугашига ишонсак ва умид қилсак ҳам, келажакдаги тажовузни тўхтатиш учун Украинани узоқ йиллар давомида қўллаб-қувватлашимиз, унинг мудофаасини қуришимиз керак», — деди Столтенберг.
Эвазига у Киев ҳам баъзи нарсаларда ён босишга мажбур бўлиши мумкинлигини инкор этмади.
«Охир-оқибат, Украина қандай муросага тайёрлигини ўзи ҳал қилиши керак, биз уларга музокаралар столида мақбул натижага эришадиган ҳолатда бўлиш имкониятини беришимиз керак», — деди НАТО бош котиби.
Шимолий Атлантика алянси Украинани қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард долларлик жамғарма яратмоқчи. Ушбу ғоя Украинани ёрдам кўрсатиш юкини алянсга аъзо давлатлар ўртасида адолатли тақсимлашни таъминлашдан иборат. Жамғарма 2024 йил июлигача тузилиши мумкин.







