Зеленский АҚШдан кредитга қурол олмоқчи
У, шунингдек, Франциянинг ҳарбий ёрдамини қўллаб-қувватлади.

Владимир Зеленский Украина телеканалига берган интервьюсида АҚШ ҳарбий ёрдамини “ўта муҳим” деб атади ва Олий Радани имкон қадар тезроқ сафарбарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилишга чақирди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, агар Қўшма Штатлар Киевга кредитга ҳарбий ёрдам таклиф қилса, президент буни дарҳол қабул қилади.
“Бу ерда танлов йўқ, қанчалик тезроқ бўлса, шунча яхши”, деган у.
Украина президенти, шунингдек, КИевда Украинани тўлиқ ҳимоя қилиш учун 25 та Патриот ҳаво мудофаа тизими етишмаслигини айтди. Айнан Патриот сўнгги ҳафталарда Россиянинг оммавий ҳужумлари олдида Украинанинг энергия тизимини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, Зеленский Эммануэл Макроннинг Франция армиясини Украинага жалб қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, хорижлик ҳарбий хизматчилар икки йўналишда фойдали бўлиши мумкин: Украина армиясини тайёрлаш ва шикастланган Ғарб ҳарбий техникасини таъмирлаш.







