Сиднейда номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
Оқибатда ҳалок бўлганлар бор.

Австралиянинг Сидней шаҳридаги савдо марказида номаълум шахс ташриф буюрувчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 8 киши тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган.
Ҳужумчи полиция ходимлари томонидан отиб ташланган. Савдо марказидаги дўкон ходимларидан бирининг сўзларига кўра, унга икки-уч марта ўқ узилган.
Ҳозирда воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ишламоқда. Эркакнинг террорчиларга алоқадорлиги текширилмоқда.







