“Исроилга қарши операция якунланди”
Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби Исроилга уюштирилган ҳаво ҳужуми бўйича баёнот берди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари, генерал Бағирий Эроннинг Исроилга қарши операцияси якунланганини эълон қилди.
Унинг қўшимча қилишича, Эрон керак бўлса, ҳужумларни қайтадан бошлашга тайёр.
"Агар сионистик режим Эрон ҳудуди, шунингдек, Суриядаги ёки бошқа давлатдаги Эрон марказларига қарши қандайдир чора кўрса, кейинги амалиётимиз бундан-да қаттиқроқ ва кенгроқ тус олади", — деди у.







