Исроил Рафақдаги операцияни кечиктирди
Бунга Эрон ҳужуми сабаб бўлган.

Исроил Эрон ҳужумига жавоб чораларига тайёрланиб, Рафаҳда қуруқликдаги операцияни бошлаш режаларини кейинга қолдирди. Бу ҳақда CNN телеканалида хабар берилди.
Телеканалнинг икки манбага таяниб хабар беришича, Исроил шу ҳафтада Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида қуруқликдаги операцияни бошлашни режалаштирган эди, бироқ Эроннинг ҳужумига жавоб чораларини кўриб чиқиш туфайли, мазкур режани тўхтатиб қўйди.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳдаги операцияни бошлаш санаси аллақачон келишиб олингани ҳақида эълон қилган эди.







