Сиднейда руҳонийга ҳужум ортидан тартибсизликлар бошланди
Оломон полициядан жиноятчини озод қилишни сўрамоқда.

Сиднейда черковдаги руҳонийга қуролли ҳужумдан сўнг тартибсизликлар бошланди.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, намойишчилар полицияга қарши шиша ва тошлар отган, полиция эса кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб берган. Интернетда тарқалган видеолавҳада жиноятчини топширишни талаб қилаётган оломон тез ёрдам машинасига ҳужум қилганини кўриш мумкин.
Аввалроқ пичоқ билан қуролланган жиноятчи епископга черков маросимида ҳужум қилгани хабар қилинганди. Кейинроқ полиция тўрт киши яралангани, жиноятчи деб тахмин қилинган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Машҳур епископ Бишоп Мар Мари Эммануэл коронавирус пандемияси даврида карантин ва эмлашга қарши чиқиб шуҳрат қозонганди.







