Ғазо шимолида новвойхоналар қайта очилди
Улар 6 ойдан бери ишламаётганди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ёрдами билан Ғазо сектори шимолида новвойхона қайта ишлай бошлади. Муассаса олти ойдан бери ишламаётганди.
Интернетда эълон қилинган видеода Ғазо аҳолиси янги пиширилган нон учун болалари билан новвойхона олдида узун навбатда турганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта давомида анклавга гуманитар ёрдам билан 1866 дан ортиқ юк машинаси кириб келган. Тахминан 1463 та озиқ-овқат пакети 12 та ҳаво шарлари орқали етказиб берилган.







