Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтириш устида ишламоқда
Бу ҳақда Жозеп Боррел Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан сўнг эълон қилди.

Боррелнинг сўзларига кўра, янги чекловлар Эрондан қурол-яроғ экспорти, жумладан, Украинага қарши уруш олиб бораётган Россияга Ислом Республикасининг учувчисиз учоқлар етказиб беришига таъсир қилади.
Шунингдек, Қўшма Штатлар ҳам Эронга нисбатан санкциялар кучайтирилишини билдирди. Бу ҳақда 16 апрелда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.
Салливаннинг маълум қилишича, санкциялар нишони Эрон Мудофаа вазирлиги ва “Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси” бўлади. Чекловлар, жумладан, Эроннинг дрон ва ракета дастурларига қаратилади.







