Жаҳон

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

Бу дунёда энг кўп сайловчи иштирок этадиган парламент сайловидир.

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

1 июнда якунланадиган мазкур сайлов дунёдаги энг узоқ вақт давом этадиган сиёсий тадбир бўлади ва унда бир миллиардга яқин сайловчи овоз бериши кутилмоқда.

 

Парламент сайловида амалдаги ҳукмрон "Бҳаратия жаната парти" ва унга асосий мухолиф сиёсий куч бўлган "Ҳиндистон миллий конгресси" партияси аъзолари асосий рақобат олиб боради.

 

Ҳиндистон парламент демократияси жорий қилинган ва дунёда аҳолиси энг кўп бўлган мамлакатдир. Парламентнинг қуйи палатаси – 543 ўринли Лок Сабҳанинг амалдаги фаолият муддати 16 июн куни тугайди. Ушбу муддатгача Лок Сабҳанинг янги таркиби шакллантирилиши ва ҳукуматга кейинги 5 йилда раҳбарлик қиладиган Бош вазир номи эълон қилиниши керак.

 

28 та штат ва 8 та иттифоқ ҳудудларида овоз бериш жараёни бир неча босқичда ўтади ҳамда овозларни санаш 4 июнь куни якунланиши зарур. Сайловда 968 миллион нафарга яқин сайловчи қатнашади.

 

Сайлов арафасида ўтказилган сўровлар амалдаги бош вазир Нарендра Модининг "Бҳаратия жаната парти" партиясининг ғолиблик учун имкониятлари кўплигини тахмин қилмоқда. 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди | Zamon.uz