Ўзбекистон

Жиззахда Gentra ҳайдовчиси икки мактаб ўқувчисини уриб кетди

Қурбонларнинг ҳар иккаласи ҳам мактаб ўқувчилари.

Жиззахда Gentra ҳайдовчиси икки мактаб ўқувчисини уриб кетди

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 15 апрель куни соат 12:40 ларда Ғаллаорол туманидаги "Оқтом" маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Шу куни Баҳмал туманида яшовчи 32 ёшли ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган Gentra'да юқори тезликда ҳаракатланиб, рул бошқарувини йўқотган. Натижада, қарама-қарши йўналишда мактаб томон ҳаракатланиб кетаётган 5 ва 7-синф ўқувчиларини уриб юборган.

 

"100 тезликда келаётгандим. Бошқарувни йўқотдим. Асфалт йўлида ёмғир эди. Машинамнинг орқаси ўйнаб кетди. Қўрққанимдан рулни тўғирлай олмадим. Натижада, болаларни уриб юбордим", - дейди ҳайдовчи.

 

ЙТҲ натижасида, болалар вафот этишган. Машина йўл четида боғланиб турган қорамолни уриб кетган. Машина зарби кучидан у ҳам вафот этган.

 

Аниқланишича, ҳайдовчи 2023 йилнинг декабрь ойидан шу кунгача 11 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит эвазига 420 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

Банк ходими ва унинг шериги кредит ажратиш эвазига ноқонуний ҳақ олаётган вақтда тезкор тадбирда қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда

Танловдан ўтган номзодларга ойига 2 250 АҚШ доллари маош тўланади, асосий харажатлар эса иш берувчи томонидан қопланади.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Тизим эрталаб шаҳар маркази, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди ва светофорларнинг синхрон ҳаракатини таъминлайди.

custom img

Жиззахда она-болалар МИБ орқали яшаш хонадонига қайтди

Маълум бўлишича, она ва унинг уч нафар болалари турмуш ўртоғининг уйига киритилмаётган бўлган.

custom img

Пискентда алиментдан қарздор ота хонтахта тагидан топилди

Маълум бўлишича, эркак алиментни мунтазам тўламай келган, қарздорлик эса 40 млн сўмдан ортиб кетган.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоиз ўсиш қайд этилган бўлсада, импорт ҳажмининг кескин ортиши ташқи савдо балансида 9,2 миллиард долларлик манфий сальдо юзага келишига олиб келди.

custom img

Наманганда банкдан қарздорлик сабаб юк машиналари хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 5 млрд қарздорлиги бўлган.

custom img

Ўзбекистонда ажримларнинг қарийб ярми фарзандсиз оилалар ҳиссасига тўғри келмоқда

Энг кўп ажрим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"