Ўзбекистон

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи жиноий жавобгарликка тортилгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи жиноий жавобгарликка тортилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда март ойи аввалида Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган, бунга қадар ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Савдо-саноат палатасининг расмий муносабат билдиришича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига асосан, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига кўра, ходимни ишдан четлаштириш қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органларининг талабига кўра амалга оширилиши белгиланган.

 

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан M.Omonboyevani ишдан четлаштириш бўйича талабнома келиб тушмаган ва M.Omonboyeva Палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.

 

"Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади", дейилади хабарда.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Бунинг учун талабгорлар камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши ва бошқа мезонларга жавоб бериши керак.

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Ўрганиш якунларига кўра, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши билдирилган.

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

У билан бирга товламачилик қилган блогер Азиз Ғоипназаров ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.