Туркияда яна зилзила содир бўлди
Зилзила магнитудаси 5,6ни ташкил этган.

Туркиянинг марказий қисмидаги Токат вилоятида 5,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар департаменти хабар берди. Зилзила маҳаллий вақт билан 18:11 да содир бўлган. Табиий офат маҳаллий аҳоли орасида ваҳима уйғотди, деб хабар бермоқда ТРТ Ҳабер телеканали.
Зилзила қўшни ҳудудларда, жумладан Самсун, Кайсери ва Сивас вилоятларида ҳам сезилган. Туркия Ички ишлар вазири Али Ерликая тегишли идоралар минтақада текширув бошлаганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023- йилнинг 6 февраль санасида Туркияда "Аср фожеаси" деб аталган зилзила содир бўлган эди. Ушбу офат оқибатида туркияда 48 минг нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.







