24 ёшли йигит футбол ўйнаб вафот этди
Унинг ўлим сабаблари ҳали аниқ эмас.

Молдаванинг Чореску шаҳрида 24 ёшли йигит футбол ўйнаб вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий нашлар хабар бермоқда.
Ҳодиса 17 апрель куни соат 22:40 атрофида “Футсал Арена” спорт мажмуаси ёнидаги стадионда содир бўлган.
Йигит футбол ўйини вақтида ҳушини йўқотган. Шундан сўнг тез ёрдам бригадаси етиб келган, бироқ улар футболчининг ҳаётини сақлаб қололмаган. Ҳозича ўлим сабаблари номаълум.







