Россия Эронга қирувчи самолётлар бермоқчи
Шу орқали Исроилнинг эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўрилмоқда.

Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Россия самолётларининг Теҳронга етказиб берилиши эҳтимоли ҳақида ёзганди. Шунингдек, Эрон С-400 ҳаво мудофаа батареясини олиши ҳам хабар қилинган.
Россия Федерацияси шу орқали Исроилнинг эҳтимолий жавобини кутиб, Эрон армиясини кучайтирмоқда.







